"Сити" ва "Юнайтед" бир футболчи учун кураш бошлади

“Фиорентина” ҳимоячиси Никола Миленкович ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкни.

23 ёшли футболчи учун “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” кураш бошлади. “Бинафшаранглилар” эса 23 ёшли сербиялик футболчининг трансферини 35 млн еврога баҳоламоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Бундан аввалроқ Николага “Милан” ва “Барселона”дан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Миленкович жорий мавсум А Серияда 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!