“Сити” юз миллион евролик трансфер остонасида турибди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Лилль” клуби ва Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Айюб Буадди яқин вақт ичида “Манчестер Сити”га ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, “шаҳарликлар” 18 ёшли футболчи билан шартнома шартларини келишиб олган, клублар ўртасидаги музокаралар эса илғор босқичда.

Ёш истеъдоднинг трансфери Англия вице-чемпионига қарийб 100 миллион еврога тушиши мумкин.

Қайд этилишича, “Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска Буаддини жамоасида кўришни жуда хоҳламоқда. Шу билан бирга, трансфер Родри Эрнандеснинг келажагига боғлиқ эмас.

Ўтган клуб мавсумида Буадди барча мусобақаларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!