“Сити”га Агуэродан зўр ҳужумчи келади

“Манчестер Сити” президенти Халдун ал-Муборак жамоани тарк этган Серхио Агуэро ўрнига муносиб ҳужумчи олиб келишга ваъда берди.

- Серхио Агуэронинг ўрнини босиш жуда қийин. Лекин мен унга муносиб ўринбосар топа олишимизга аминман. Бундан ташқари, жамоада кучайтирилиши лозим бўлган бошқа позициялар ҳам бор. Гап сонда эмас, сифатда. Биз жамоага сифатли ўйинчиларни жамлашимиз керак. Биз жамоага ақл билан сармоя киритамиз, - деди клуб раҳбари.

“Манчестер Сити” жорий мавсумда Англия чемпиони бўлганига қарамай, раҳбарият Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқолмаганидан қониқмади.

Агуэро бундан буён клуб даражасида ҳам Месси билан бирга тўп суради. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)