“Сити”га керак бўлмай қолган юлдузга бошқа иш чиқди
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Калвин Филлипснинг “Шеффилд Юнайтед”га қайтишига розилик берди.
Филлипс ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини айнан “Шеффилд Юнайтед”да ўтказган эди. Калвин Чемпионшипда атиги учта учрашувда майдонга тушди ва “Шеффилд Уэнсдей”га қарши дербида қизил карточка олгани билан ёдда қолди.
Шунга қарамай, “Шеффилд Юнайтед” Филлипсга иккинчи имконият беришга қарор қилди ва Sky Sports хабарига кўра, 30 ёшли англиялик футболчини 2026/2027 йилги мавсум давомида ижарага олиш бўйича келишувга эришди.
Бу ёзда “Сити” марказий ярим ҳимоя чизиғига Эллиот Андерсонни қўшиб олди, ҳозир эса Аюб Буадди трансферини якунламоқда. Шу сабабли бош мураббий Энцо Мареска Филлипсни қўйиб юборишга қарши эмас.

Фикрлар