
"Сити"га қарши ўйиндан сўнг "Арсенал" мухлислари ҳакамларга: Сизларга қанча тўлашди?
Бундан бироз аввал АПЛнинг 21-турида “Арсенал” ўз майдонида “Манчестер Сити”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашув 1:1 ҳисобида давом этаётган бир паллада бош ҳакам “канонирлар” ҳимоячиси Габриелга қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлаштирди.
"Арсенал" мухлислари эса ҳакамлар ишидан норози бўлишди ва “Эмирейтс” стадиони трибуналарида шундай овозлар янграй бошлади: “Сизларга қанча тўлашди?”.
Айтиш жоизки, “Манчестер Сити” бугунги ғалабадан сўнг Англия премьер-лигаси турнир жадвалида ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда ва мамлакат чемпиони унвонини ҳимоя қилиш учун яхши имкониятга эга бўлиб олди.
Микель Артета бошчилигидаги "Арсенал" 35 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар