Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Англия футбол ассоциациясининг (ФА) жазосидан қутулиб қолди.

Sky Sports нашрининг маълум қилишича ФА АПЛнинг 11-турида “Арсенал”нинг “Манчестер Сити”га (3:1) қарши баҳсидан сўнг франциялик мутахассиснинг учрашув ҳакамлари ва умуман чемпионатдаги ҳакамлик савияси ҳақида билдирган кескин танқидий фикрлари учун жазоламасликка қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” айни дамда премьер-лиганинг 11 туридан сўнг 19 очко билан 6-ўринда бормоқда.