“Сити”нинг икки юлдузи рақиб таклифини рад этди

“Манчестер Сити”нинг етакчи футболчилари Раҳим Стерлинг ва Риёд Маҳрез “Арсенал”нинг таклифини қабул қилмади ва “шаҳарликлар” сафида қолишини маълум қилди.

Аслида Хосеп Гвардиола ёзда бир неча футболчилар қатори бу икки ўйинчини ҳам сотиб юбормоқчи эди.

Ҳар икки ҳужумкор ярим ҳимоячи клуб раҳбарияти ва бош мураббий билан келажаги ҳақида суҳбатлашиб олишни мақсад қилган. Бу учрашув Европа чемпионатидан кейин июль ойида ташкиллаштирилади.

“Манчестер Сити” якунланган мавсумда Англия чемпионатида ғолиб чиққанига қарамай, Европа Чемпионлар лигаси финалида “Челси”га имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!