“Сити”нинг Родри бўйича “Реал” ва “Барселона” таклифларидан ҳафсаласи пир бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” раҳбариятида “Барселона” ва “Реал” клуби билан ярим ҳимоячи Родри трансфери бўйича кечаётган музокаралардан ҳайрат ва кўнгилсизлик ҳисси мавжуд.

Клубларнинг ҳеч бири жаҳон чемпиони учун  “шаҳарликлар” белгилаган 70 миллион фунт стерлингни, яъни 82 миллион еврога тенг суммани таклиф қилмаган. Бу ҳақда The Independent хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, ҳозиргача “кўк-анорранглилар” Родри бўйича иккита таклиф йўллаган, улардан бирини “Манчестер Сити” мутасаддилари “кулгили даражадаги” таклиф, деб ҳисоблаган.

“Барселона” учинчи таклифни 60 миллион фунт стерлинг, яъни 70 миллион евро миқдорида белгилаган ва уни юборишга тайёрланмоқда. Бу сумма ҳали ҳам “шаҳарликлар”нинг баҳосидан фарқ қилади.

Англия клуби вазиятдан кўнгли қолганига қарамай, Родрининг Испанияга қайтиш орзусини тушуниш билан қабул қилмоқда ва футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!