Скалони Жазоирга қарши ўйин олдидан Мессининг ҳолати ҳақида гапирди
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи биринчи турида Жазоирга қарши ўйин олдидан жамоанинг бош юлдузи Лионель Месси ҳолати ҳақида маълумот берди.
«Лео Месси доим биз билан бўлган, доим жамоамизнинг энг муҳим ўйинчиси бўлиб келган. Энди эса Лео янада катта аҳамият касб этади... У жуда яхши, аъло спорт формасида», — деди Скалони мусобақа старт олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Жазоир ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув 16 июндан 17 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Фикрлар