Скариоло (Италия баскетбол терма жамоаси мураббийи): "Ламин Ямал — худди НБАдаги супер юлдуз"

CHERY AUTO

Италия баскетбол терма жамоаси бош мураббийи Серджо Скариоло "Барселона" футболчиси Ламин Ямални НБА юлдузига қиёслади.

Ямал Чемпионлар Лигаси ярим финалида "Интер" дарвозасига гол урди (3:3).

– Ламин ҳақида сўраш қизиқ. Яқинда унинг ўйинини кузатиб, ўзимни футбол эмас, баскетбол мухлисидай ҳис қилдим. Ҳар бир тўп унга узатилгандай туюлди, худди ҳаммаси уриб турган "қизиб кетган" баскетболчига тўп беришга ўхшаб. Бу ҳақда нима дейсиз?

– Ламин худди НБАдаги тўсиқ орқали рақибни алмаштириб, ҳужум қилишни енгиллаштирадиган супер юлдузга ўхшайди. Шу орқали у имкониятлар яратади.

Ўша пайт ўйлаб қолдим: 17 ёшида жамоавий спорт турларида шунча таъсир кўрсатган ўйинчини илгари кўрганманми? Ва ҳеч кимни эслай олмадим. У ҳайратланарли.

Эътибор беринг — у пиёда кўргазмалар қилмайди. Унда фақат истеъдод ва маҳорат эмас, балки юқори самарадорлик билан диққатни тортадиган жиддийлик ҳам бор.

Ламининг ўйинини жонли кўриш — телевизор орқали кўришдан бутунлай бошқача таассурот, – дея таъриф бериб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!