Сколари Роналдунинг отаси вафот этган кунни эслади

Португалия терма жамоасининг собиқ бош мурабббийи Луис Фелипе Сколари Роналдунинг отаси вафот этган кунни эслади. 

"Бу воқеа 2005 йил 7 сентябрда "ЖЧ-2022" саралашидан ўрин олган Россияга қарши ўйиндан олдин содир бўлди. 

Бу жуда ачинарли эди. Роналдуга хабар беришни ҳеч ким истамасди. Кейинчалик вазифани ўз зиммамга олдим. Сабаби, мен ҳам бир неча йиллар олдин ота-онамдан айрилганман. 

Ушбу жараён бизни дўст сифатида яқинлаштирди. У эртаси куни Россия билан ўйин ўтказди ва Португалияга кетди. 

Унинг ўзи менга бугун отаси учун ҳеч нарса қила олмаслигини ва эртанги ўйинда майдонга тушиб, сўнгра Португалияга қайтишини айтди", - деди Сколари. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию