Славен Билич яна инглиз клубини бошқарадиган бўлди
Ads

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби собиқ устози Славен Билич “Вест Бромвич” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 50 ёшли хорватиялик мутахассис бременликлар билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Биличнинг олдига эса жамоани АПЛга қайтариш вазифаси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, “Вест Бромвич” ўтган мавсум Чемпионшипда “Астон Вилла” билан АПЛга чиқиш учун плей-оффда иштирок этган эди. Аммо, улар якунда муваффақиятсизликларга учрашди.