Ads

Праганинг "Славия" клуби кеча "Баник" (0:0) билан дуранг қайд этди. Бу эса чемпионликни қўлга киритишлари учун етарли бўлди.

Таъкидлаш керакки, “Славия” ўз тарихида 5-марта Чехия чемпиони бўлди.

Чемпионатнинг кумуш медаллари "Виктория Пльзен"га, бронза медаллари эса "Спарта" клубига насиб этди.

Маълумот учун, Чехия тарихида энг кўп чемпионликни "Спарта" (12) қўлга киритган. Кучли учликда эса "Славия" (5) ва "Виктория Пльзень" (5) клублари бор.