Слоан Стивенс Сиднейда қийналмоқда

Хотин-қизлар теннис уюшмаси – WTA томонидан Сидней шаҳрида соврин жамғармаси 823,000 АҚШ доллари бўлган турнир ўтказилмоқда.

Унда дунёнинг бешинчи рақамли америкалик теннисчиси Слоан Стивенс россиялик Екатерина Алексанровани 0:6, 7:6, 7:6 ҳисобида таслим қилди.

Қийин баҳсда ғалаба қозонган Слоан "Sydney International" мусобақасида қозоғистонлик Юлия Путинцевага қарши кортга чиқади.