Слот кийиниш хонасида “Ливерпуль” футболчиси билан урушиб қолди

"Ливерпуль" бош мураббийи Арна Слот ва ярим ҳимоячи Кёртис Жонс ўртасида ўтган ҳафта кийиниш хонасида можаро юз берган. Бу ҳақда indykaila News X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида клубдаги манбаларига таяниб хабар берди. Бунда кўрсатилган низо тафсилотларига аниқлик киритилмаган.

Жонс мерсисайдликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига голли узатма ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 40 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!