Слуцкий яна Россияга қайтиши мумкин

Айни дамда Голландиянинг "Витесс" клубини бошқараётган россиялик мутахасси Леонид Слуцкий фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

Рус нашрларининг хабар беришича 48 ёшли мураббийнинг хизматларига "Рубин" ва "Динамо" Москва клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Ўз навбатида кетма-кет 4 та мағлубиятдан сўнг Слуцкийнинг "Витесс"даги курсиси ҳам анча қимирлаб қолгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "Рубин"ни Роман Шаронов, "Динамо"ни эса Кирилл Новиков бошқармоқда.