Снейдер: Агар хоҳлаганимда Роналду ва Месси даражасига чиқа олардим

Голландиялик машҳур футболчи Уэсли Снейдер агар истаганида қайси футболчилар даражасига чиқиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Агар мен хоҳлаганимда Роналду ва Месси билан бир хил даражадаги футболчи бўла олардим. Бунинг учун мен шунчаки 100 фоиз кучимни ишга солишим керак эди холос. Менга 2010 йилдаги “Олтин тўп” қизиқ эмасди ва мен уни қўлга кирита олмаганимдан афсусланмайман. Мен уларни барчасига эришишим мумкин эди, лекин буни хоҳламаганман. Менга ўз фаолиятим ёқади. Мен ютиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритдим”, - дейди Снейдер.

Маълумот учун, Снейдер фаолияти давомида "Аякс", "Реал", "Интер", "Галатасарой", "Ницца" ва "Аль-Гарафа" каби жамоаларда ўйнаган.