Снейдер ва Таремилар Абдухолиқовнинг жамоасига “мастер-класс кўрсатишди”

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Қатар Юлдузлар лигасида 20-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов фаолият олиб борадиган “Ал Сайлия” ўз майдонида “Ал Гарафа”ни қабул қилди.

Мазкур беллашувда Уэсли Снейдер (2 та) ва Меҳди Таремилар томонидан киритилган голлар БулентУйгун жамоасига 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тақдим этди.

Абдухолиқов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 64-дақиқада заҳирага олинди. Бугунги мағлубиятдан сўнг “Ал Сайлия” жамғарган очколари сони 25 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 12 клуб орасида 6-ўринда бормоқда.

Қатар Юлдузлар лигаси. 20-тур

“Ал Сайлия” – “Ал Гарафа” 1:2 (0:2, 0:1)

Голлар: Снейдер (26, 90), Тареми (45).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!