Собиқ «Боруссия» ўйинчиси Германиянинг ЖЧ-2026 да ғалабасига ишонмайди
Ўтмишда Дортмунднинг машҳур «Боруссия» жамоасида тўп сурган собиқ футболчи Владимир Бут жорий 2026 йилги жаҳон чемпионатида Германия терма жамоасининг имкониятларига баҳо берди
.
«Германия терма жамоасида жуда кучли футболчилар тўпланган. Исмларига қарасак, бу жуда бақувват таркиб. Лекин менимча, Германия жаҳон чемпионатида ғолиб бўлмайди. Испания ва Аргентина терма жамоалари ҳозирча кўпроқ ишонч уйғотяпти», – дея Бутнинг фикрларини Metaratings.ru келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси мундиалнинг биринчи турида Кюрасао жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди – 7:1. Ҳозирча F гуруҳида айнан шу жамоа пешқадамлик қилмоқда. Германия Кот-д’Ивуар, Эквадор ва юқорида тилга олинган Кюрасао терма жамоаларини ортда қолдирган.

Фикрлар