Собиқ футболчи "Қизилқум" клуби бош директорига айланди

“Қизилқум” клуби раҳбариятида яна бир ўзгариш кузатилди. Маълум бўлишича, бунга қадар клуб бош директори лавозимида ишлаган Имомжон Равшанов ўрнига Алишер Холиқов тайинланган, бу ҳақида Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилган.

Мухлислар яхши билишса керак, навоийлик ушбу собиқ футболчи фаолияти давомида “Қизилқум” жамоасида ҳам тўп сурган.

Шунингдек, у “Нефтчи”даги ўйинлари орқали ҳам яхши танилган. Қолаверса, 2010 йили айнан фарғоналиклар сафида Носир Отақўзиев билан бирга мамлакат тўпурари бўлганди.  Энди эса Алишер Холиқов “Қизилқум” клуби бош директори сифатида фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!