Собиқ ҳакам Марат Исмоилов назоратчи сифатида юбилей ўйинини ўтказди

Ўзбекистон Cоcа Cоlа Суперлига 20-тури доирасидаги «Металлург» – «Андижон» учрашувига Марат Исмоилов ҳакамлар назоратчиси сифатида тайинланган эди. Бу унинг назоратчиликдаги юбилей 100-учрашувида айланди.

Марат Исмоилов

Қайд этиш жоизки, Марат Исмоилов профессионал ҳакамлик фаолиятидаги дебютини айнан «Металлург» иштирокидаги баҳс (2001 йил, «Металлург» – «Сурхон»)да ўтказган. Бундан ташқари, унинг ҳакамликдаги энг сўнгги баҳси ҳам Бекобод жамоаси билан ўйин (2014 йил, «Қизилқум» – «Металлург»)да ўтказилган.

ЎзФҲМ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!