Собиқ UFC чемпиони: "У энди ММА даги GOAT"
UFC ва Bellator каби промоушенларда иштирок этган 45 ёшли ММА устаси, оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ва собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Фрэнк Мир амалдаги чемпион Жон Жонс ва вақтинчалик чемпион Том Аспиналл ўртасидаги можаро ҳақида гапирди.
"Жон энди бизнинг спортимиздаги GOAT. Мен Томни тушунаман ва уни умуман айбламайман. Аспиналлнинг ўрнида бўлганимда мен ҳам Жон билан жанг қилиш учун ҳамма нарсани қилган бўлардим. Чунки Жонс билан кураш исталган жангчининг карьерасини космосга олиб чиқиши мумкин. Агар Жонс ва Аспиналл кейинги 12 ой ичида жанг қилса, мен бор пулимни тикишга тайёрман. Тахминларимга кўра, ушбу тўкнашувда Жоннинг жангда ғалаба қозониш эҳтимоли 70-90% деб ўйлайман”, - дея Мирнинг сўзларини келтирди ММА News.
Фикрлар