Собиқ UFС чемпиони кўр бўла туриб жанг қилган эдими? (Юраги бўшларга видеони кўришни тавсия қилмаймиз)
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Майкл Биспинг мухлисларни ҳайратда қолдирди. ММA фахрийси сўнгги йилларда нега у доимо кўзойнак тақиб юриши борасидаги саволга жавоб берди.
"Шунинг учун мен ўша лаънати кўзойнакларни тақишим керак эди!"-деди Биспинг ва протез кўзини чиқарди.
Биспингнинг кўриш борасидаги муаммолари 2013 йилда Витор Белфорт билан жангдан кейин бошланган. 40 ёшли инглиз фаолиятининг сўнгги йилларини ярим кўр сифатида ўтказган.
Фикрлар