Собослаи: Ҳамма бизни мағлуб этишни хоҳлайди

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи жамоанинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида гапирди.

“Ҳамма бизни мағлуб этишни хоҳлайди, лекин биз бунга тайёрмиз. Олдимизга қўйилган ҳар қандай қийинчиликни қабул қилишга шаймиз. Муваффақиятли чиқишимизни давом эттириш ниятидамиз. Жамоа бор кучини беради. Қаттиқ ишлаш керак, кейин ҳаммаси ўзини оқлайди", - дея футболчининг сўзларини келтиради "қизиллар" расмий сайти.

Айни вақтда "Ливерпул" АПЛ турнир жадвалида пешқадам "Тоттенҳем"дан 3 очко ортда қолиб, 4-ўринда бормоқда. Мерсисайдликлар навбатдаги ўйинини 1 ноябрь куни Лига кубоги доирасида сафарда “Борнмут”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!