"Сўғдиёна" 10 декабрдан йиғинни бошлайди, таркибга легионер ҳужумчи келиши кутилмоқда

Ўзбекистон Суперлигаси 2022 йилги мавсумини 7-ўринда якунлаган "Сўғдиёна" салкам 1 ой муддатга таътилган чиққанди.

"Бўрилар" янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида 10 декабрь санасида ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Жиззахликлар ой сўнгига қадар машғулотни ўз қароргоҳида ўтказишни режалаштирган.

Хабар берилишича, ушбу йиғинда жамоа лагерига янги футболчилар кўрикдан ўтиш учун келиши кутилмоқда. Бу ҳақда бироз олдин сайтимиз орқали маълум қилгандик. Унга кўра, бош мураббий Ёрқин Назаров клуб нигериялик ҳужумчи йиғинга келиб қўшилишини тасдиқлаган.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!