"Сўғдиёна" сафига Нигерия U-23 терма жамоасида тўп сурган ҳужумчи қўшилади
“Сўғдиёна” таркибида янги футболчилар пайдо бўлиши шубҳасиз. Чунки ҳозирда клуб бир қатор ўйинчилар билан музокаралар олиб бормоқда.
Яқинда жамоа бош мураббийи Ёрқин Назаровнинг Sports.uz сайтига берган интервьюсида хориждан легионер ҳужумчи таклиф қилиш режаси борлиги хусусида айтиб ўтганди.
Сайтимиз журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг ушбу масала бўйича олиб борган суриштирувларига қараганда, чиндан ҳам “Сўғдиёна” янги легионер билан музокараларга киришган.
Маълум бўлишича, Нигерия U-23 терма жамоасида тўп сурган ҳужумчи қишки йиғинда жиззахликлар машғулотига қўшилади.
Бундан ташқари, таркибда яна янги номлар пайдо бўлади. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар