"Сўғдиёна" 14 ўйиндан бери Суперлигада ғалаба қозона олмаяпти, "Нефтчи" эса ажойиб натижалар қайд этмоқда (қизиқарли маълумотлар)

BEPUL PROPAN

Кеча Суперлигада 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Бўлиб ўтган икки ўйиндан сўнг ЎзПФЛ матбуот хизмати айрим қизиқарли маълумотларни эълон қилди.

"Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 14 та ўйинга етди. Охирги марта клуб ўтган мавсумда 15-тур доирасида "Динамо"ни мағлуб этганди - 2:1.

"Нефтчи" 2007 йилдан буён илк бор дастлабки 3 баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди. Бундай ходиса шу вақтга қадар 5 марта содир бўлган бўлиб, ўша мавсумлар сўнггида фарғоналиклар кучли тўртликдан пастки ўринни эгаллашмаган.

"Андижон" "Бунёдкор"га қарши 25-ўзаро ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади (19 мағлубият, 6 дуранг).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Neftchi
19/03/2023 21:22
Neftchi 3-1 OKMK
&
Neftchi
19/03/2023 21:21
Navbat OKMK ga Qosimov Fargonadagi mağlubiyati prosta daxshat