“Сўғдиёна” бир нечта футболчилар билан дўстона хайрлашди

 

Тошкент шаҳрида янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган "Сўғдиёна" жамоаси навбатдаги назорат учрашувини “Сурхон” га қарши ўтказиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда мураббийлар штаби асосан кўрикда бўлган футболчиларни синовдан ўтказди ва баҳсдан сўнг Миркомил Локаев, Ислом Шарипов, Ахрор Умаржонов, Орифхўжа Абдуҳолиқов билан дўстона хайрлашди.

Яқин кунларда жамоага бир нечта футболчиларнинг келиши кутилмоқда. Бу ҳақида маълумотлар кейинроқ тақдим қилиниши клуб матбуот хизмати томонидан таъкидланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!