“Сўғдиёна” бугун Кахи Махарадзе ва яна 10 та футболчининг тақдимот маросимини ўтказди

Барча жамоалар сингари мавсум олдидан “Сўғдиёна” янги футболчиларни кенг оммага таништирди. Бугун соат 10:00да “Сўғдиёна” марказий стадионида янги футболчиларининг таништирув маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, жиззахликлар 11 нафар футболчини оммага таништиришди. Улар Кахи Махарадзе, Жавоҳир Соҳибов, Даниэль Насриддинов, Дурбек Камолов, Диян Талькатов, Даврон Умиров, Муҳаммадали Юлдашев, Достонбек Тошматов, Мурод Ражабов, Жамшид Болтабоев ва Искандар Шайқулов.

photo_2019-03-07_13-16-56

Маросимда Жиззах вилоят футбол ассоциацияси раҳбарлари, клуб ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!