"Сўғдиёна" Черногория терма жамоасида тўп сурган футболчи билан шартнома тузди
Янги мавсум арафасида юксак мақсадлар сари қадам ташлаётган “Сўғдиёна” жамоаси таркибни кучайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бугун тажрибали футболчи Александар Болжевич билан шартнома имзоланди. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил якунига қадар амал қилади.
Фаолияти давомида Александар Болжевич "Стандард", "Эйпен", "Ҳапоел Тел Авив" ҳамда "Желжезничар" жамоалари сафида тўп суриб, ўзини меҳнаткаш, масъулиятли ва ишончли футболчи сифатида намоён этган.
Шунингдек, футболчи Черногория миллий терма жамоаси сафида 26 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол муаллифига айланган.



Фикрлар