"Сўғдиёна" футболчиси энди "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилади

“Навбаҳор” клуби бугун Станислав Андреев, Ислом Кенжабоев, Нурилло Тўхтасинов ва Элгужа Григалашвилидан кейин яна бир трансферни эълон қилди.

Унга кўра, ўтган мавсумни “Сўғдиёна”да ўтказган ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев шартнома тузди ва энди наманганликлар шарафини ҳимоя қилади.

жамшид

"Болтабоев 1996 йил, 3 октябрь куни мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида туғилган. Жамшид футболдаги фаолиятини 2014 йили Тошкентнинг “Пахтакор” клубида бошлаган ва пойтахтликлар таркибида 2018 йил якунигача тўп тепган.

Футболчи 2019 йилни мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида бошлаб, жиззахликлар таркибида 2021 йил якунигача ўйнади.

Шунингдек, Болтабоев Ўзбекистон U-17 ҳамда U-23 жамоаларида ҳам муваффақиятли тўп тепган”, - дея хабар бермоқда,“Навбаҳор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!