"Сўғдиёна" ҳужумчиси жамоадан кетди

  • 22 Nov 22:37
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубида бош мураббий ўзгариши ортидан жамоанинг айрим футболчилари ҳам жамоа билан хайрлашмоқчилиги ҳақида эшитиб қоляпмиз.

Tecno

Хабарингиз бор, бунгача клубни бошқариб келган Улуғбек Бақоев истеъфога чиққан ва ўрнига Ёрқин Назаров тайинланган. Таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, 3 йил давомида “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи Баҳодир Насимов клубни тарк этган. Буни “Сўғдиёна” бош мураббийи Ёрқин Назаров сайтимизга берган интервьюсида ҳам айтиб ўтди.

баходир

35 ёшли футболчи якунига етган чемпионатда 12 та учрашувда майдонга тушган. Ўзбекистон Кубогида эса 5 та ўйинда иштирок этган. Лекин Насимов гол ура олгани йўқ. Қизиғи, ўтган мавсумда ҳам ҳужумчи рақиблар дарвозасини ишғол қила олмаган.

Comments

You must be logged in to commet!