“Сўғдиёна” Жиззах дербисида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Бугун “Сўғдиёна” жамоаси ўз қароргоҳида биринчи лига жамоаси “Зомин”ни қабул қилди. Шиддаткор ва ҳужумкор бўлган ўртоқлик учрашувида “Сўғдиёна” нинг қўли баланд келди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўйиннинг 35 дақиқасида Ғайрат Умировнинг узатмасидан сўнг Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни очди. 1:0  Бироз ўтмай, зоминликлар  посбони Азамат Исроиловга қўполлик ишлатди  ва ҳакам пенальти белгилади. Афсуски, дарвозабон Музаффар Абдуллаев ушбу имкониятдан фойдалана олмади. Шу тариқа, баҳснинг биринчи бўлими якунланди.

Беллашувнинг иккинчи бўлимида ўйинни мезбонлар ўз қўлларига олишди. Ўйиннинг 60 дақиқасида Иззатилла Абдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбасидан Алишер Махмудов томонидан узатиб берилган тўпни Шохрух Достонов голга айлантира олди 2:0. 

Бироз ўтиб яна бир жарима зарбасидан ҳимоячи Жавлон Гусейнов голга айлантирди ва натижада ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келди 3:0

Баҳснинг 63 дақиқасида Иззатилла Абдуллаевнинг ажойиб ўзатмасидан Қаҳрамон Баходиров моҳирона фойдаланди ва ҳисобни 4:0 га олиб келди.

Қахрамон Баходиров меҳмон жамоа футболчисига нисбатан қўпол ҳаракати учун ҳакам томонидан пенальти белгиланди ва зоминликлар  имкониятдан унумли фойдаланди. 4:1

75 дақиқага келиб Сардор Қаххоровнинг моҳирона ошириб берган узатмадан Қаҳрамон Баходиров фойдаланди ва ўйинда дубль қайд этди. 5:1

81 дақиқада Рустам Азамов Қаххоровнинг узатмасидан фойдаланди ва ҳисобни 6:1 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа ўйин 6:1 ҳисобида якунланди. Ўйинда шахсий сабабларга кўра Умид Қодиров иштирок эта олмади.

Ўртоқлик ўйини

"Сўғдиёна" - "Зомин" 6:1

Голлар: Ихтиёр Тошпўлатов(35), Шохрух Достонов(60), Жавлон Гусейнов(62), Қахрамон Баҳодиров(63, 75), Рустам Аъзамов(81)

Ҳакамлар: Шерзод Қаюмов, Феруз Ғаниев ,Муҳаммад Аъзамов.

Сўғдиёна 1-бўлим Музаффар Абдуллаев ,Элёр Орифов, Сардор Қулматов, Жавлон Гусейнов, Сардор Қаххоров, Ғайрат Умиров, Сардор Эминов, Сарвар Жўраев ,Азамат Исроилов ,Шерзод Жалилов,Ихтиёр Тошпўлатов.

2-бўлим: Ширинбой Абдуллаев ,Рустам Аъзамов ,Сардор Қулматов, Жавлон Гусейнов ,Сардор Қаххоров, Сухроб Қобилов, Санжар Рашидов ,Алишер Махмудов, Иззатилла Абдуллаев ,Қахрамон Баходиров, Шохрух Достонов.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!