Ads

Хабарингиз бор, Суперлига 4-туридан ўрин олган "Динамо" - "Сўғдиёна" учрашувидаги мағлубиятдан сўнг Сергей Лушчан истеъфо берганини матбуот анжуманида маълум қилганди.

Шундан сўнг жиззахликлар раҳбарияти тезда мураббийлик курсисига номзод қидиришди. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Сўғдиёна" клубини энди "Бухоро" клубининг собиқ устози Улуғбек Бақоев бошқармоқда. Аммо клуб расмий сайти ҳозирча бу ҳақда маълумот бермаган.