Сергей Лушчан ҳам истеъфо ҳақида сўз очди

  • 07 Apr 22:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор бугун Суперлиганинг 3-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Сурхон”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Tecno

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Сергей Лушчан иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи галда рақибни қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, жиззахлик футбол ишқибозларидан бундай ўйин учун узр сўрайман. Мағлубиятдаги бор айбни ўз зиммамга оламан. Йигитларда айб йўқ. Мен тўғри тактика ва таркиб танлай олмадим. Яна бир бор ҳаммадан узр сўрайман ва раҳбариятнинг ҳар қандай қарорини қабул қилишга тайёрман”, - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради ПФЛ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, бунгача "Андижон" устози Илдар Сакаев ҳамда "Қўқон-1912" бош мураббийи Нўмон Ҳасановлар ҳам истеъфога чиқишга тайёрлигини билдиришган эди.

Comments

You must be logged in to commet!