"Сўғдиёна" "Металлург"га қарши ўйинларда устунликка эга. Бу гал бекободликлар ғалаба қозонса, мувозанат тикланиши мумкин

"Металлург" клуби матбуот хизмати "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан маълумотларни тақдим этди.

“Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоалари бугунгача кучлилар сафида ўзаро 36 та ўйин ўтказишган. Шулардан 14 тасида бекободликлар, 15 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. 7 та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи жиззахликлар фойдасига – 51:49.

Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб 4:0. “Сўғдиёна” ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминда бўлган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган. “Металлург” жамоаси ҳам “Сўғдиёна”ни бир марта мавсум давомида икки ўйинда ҳам – ўз майдони ва сафарда мағлубиятга учратган.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинлар нисбати “Металлург” фойдасига: 11 ғалаба, 3 дуранг, 4 мағлубият, тўплар фарқи – 29:20.

Бекободда ўтган сўнгги олти учрашув:

18.10.2019 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:1
21.04.2018 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:0
12.05.2017 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1
05.03.2016 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
26.08.2015 «Металлург» - «Сўғдиёна» 1:2
14.05.2014 «Металлург» - «Сўғдиёна» 4:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!