"Сўғдиёна" очко йўқотиб, "Пахтакор"ни чемпион қилди

Суперлига 22-туридан ўрин эгаллаган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" учрашуви якунланди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. 

5-дақиқада Мурод Ҳолмуҳаммедов пеналтидан унумли фойдаланиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 38-дақиқада Элёр Орипов ўз голи эвазига мувозанатни тиклади. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. 

Мазкур натижадан кейин жиззахликлар ҳисобидаги очколар 40 тага етди ва уларга "Пахтакор"га етиб олиш учун математик имконият ҳам қолмади. Ашурматов шогирдлари ҳисобида ҳозирча 28 очко бор ва улар 9-ўриндан жой олган. 






Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!