"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида "Сўғдиёна" бугун Тошкентда "Бунёдкор" жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушди. Кескин ва муросасиз кечган учрашувда "бўрилар" 3-1 ҳисобда ғалаба қозонди. Жиззах клубидан голларга Самандар Мавлонқулов, Люпче Дориев (пенальтидан) ҳамда Самандар Синдаровлар муаллифлик қилди. "Қалдирғочлар"нинг ягона голини Шоҳрух Абдураҳмонов муаллифилк қилди.
Назорат учрашуви
Бунёдкор - Сўғдиёна 1-3
Голлар: Шоҳрух Абдураҳмонов - Самандар Мавлонқулов, Люпче Дориев (пеналтидан), Самандар Синдаров.
Фикрлар