"Сўғдиёна" Қозоғистон клубига қарши ўйнайди

Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Сўғдиёна" бугун Туркиядаги сўнги назорат учрашувини ўтказади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Бўрилар" Тошкент вақти билан 18:00да йиғин доирасидаги сўнги назорат учрашувида Қозоғистоннинг Каспий жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Сўғдиёна" "Минай"га минимал ҳисобда имкониятни бой бериб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!