“Сўғдиёна” Сергей Лушчан билан шартномани узайтирди

Хабарингиз бор, Сергей Лушчан апрель ойида “Сўғдиёна”ни қабул қилди. Ўтган давр мобайнида Сергей Иванович бошчилигида жамоада бир қатор жабҳаларда ижобий ўзгаришлар бўлди. Сергей Иванович ёшларга имконият бериб, Шахбоз Жўрабеков, Ойбек Нурматов, Сахоб Рашидов, Сирож Мелиевлар каби футболчиларни кашф этди.

Ушбу ижобий жиҳатларни инобатга олиб “Сўғдиёна” ПФК рахбарияти Сергей Лушчан ва унинг ёрдамчилари: Муҳиддин Ортиқов (катта мураббий), Августин Чирита (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий) билан шартномаларни узайтирди.

Шу ўринда, 2019 йилги мавсумда Сергей Иванович ва “Сўғдиёна” жамоаси ижобий натижаларга эришишида тилакдошмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!