
"Сўғдиёна" тажрибали футболчиси билан шартномани узайтирди
"Сўғдиёна" тажрибали ярим ҳимоячи Станислав Андреев билан ўртадаги меҳнат шартномаси муддатини узайтирди.
Янги мавсумга пухта тараддуд кўриш ниятида "бўрилар" футболчилар ўртасидаги меҳнат шартномалари муддатини узайтиришда давом этмоқда.
"Сўғдиёна" маҳоратли ярим ҳимоячи Станислав Андреев 2025 йилнинг сўнгига қадар шартнома муддатини узайтирганини эълон қилди.
Маълумот ўрнида, 36 ёшли ярим ҳимоячи Станислав Андреев Суперлига доирасида 26 учрашувда майдонга тушиб, 1575 дақиқа ҳаракат қилди. Шунингдек, Суперлигада битта гол ҳамда 2 маротаба голли узатма амалга оширди. Ўзбекистон кубоги доирасида рақиблар дарвозасига 1 та гол киритди.
Фикрлар