"Сўғдиёна" Термизда кичик ҳисобда ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Сўғдиёна" учрашувига ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 38-дақиқада киритилди. Орифовнинг зарбасидан сўнг Асрор Ғофуров тўпни ўз дарвозасига тўғирлаб юборди.
Шу тариқа, "оқ бўрилар" очколари сонини 33 тага етказиб олган ҳолда, 2-ўринни мустаҳкамлаб олди. 12-поғонадаги "Сурхон" 14 очко жамғарган.
- 90'

Учрашув якунланди. "Сўғдиёна" навбатдаги ғалабасини тантана қилди!
- 90'
Жарима майдонига оширилган тўпни Митрович ушлаб олди.
- 90'
Ҳасановнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Ҳасанов ва Ғофуров ўрнига Юсупов ҳамда Чориев ўйинга қўшилди.
- 86'

Милан Митрович Нуриддин Ҳасанов билан тўқнашиб кетди. Дарвозабонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 84'
Сигнал яна ўз жойига қайтди. Ва биз ҳам қайтамиз.
- 74'
Термиздан келаётган сигнал узилиб қолганлиги туфайли трансляция узилиб қолди.
- 72'

Жасур Ҳасанов ўз ўрнини Жасур Ҳакимовга бўшатиб берди.
- 70'

Нуриддин Ҳасановга сариқ карточка кўрсатилди.
- 67'

Жавоҳир Соҳибов ўз ўрнини Шахбоз Жўрабековга бўшатиб берди.
- 65'
Ўйин анча паст темпда давом этмоқда.
- 62'
Ҳасановнинг стандартдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 60'
Митрович жарима майдони ичида ишончсиз ҳаракат қилди. Бироқ унинг бахтига рақиб футболчилари вазиятдан фойдалана олмади.
- 57'
Норхоновнинг уринишидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.
- 56'
Бақоев шогирдлари жарима майдони остонасида стандарт вазиятга эга бўлди.
- 54'

Никита Павленко ўз ўрнини Мурод Бобожоновга бўшатиб берди.
- 52'
Учрашув бироз пастроқ темпда давом этмоқда.
- 50'

Ҳасановнинг бурчакдан етказиб берган тўпини дарвозабон узоқлаштирди.
- 48'
Меҳмонлар иккинчи 45 дақиқаликни ҳам фаолроқ бошлади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'
Нуриддин Ҳасановнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'

Жасур Холтўраев ва Даниель Насриддинов огоҳлантирилди.
- 43'
Футболчилар ўзаро тортишиб қолди ва ҳакам вазиятга аралашди.
- 42'
Жиззахликлар навбатдаги вазиятни унумли фойдалана олмади.
- 40'

Милан Митровичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 38'

ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Элёр Орифовнинг зарбасидан кейин тўпни Асрор Ғофуров ўз дарвозасига киритиб юборди.
- 36'
Жасур Ҳасановнинг жарима майдонига оширган тўпини Соҳибов узоқлаштирди.
- 34'
Жарима майдонига оширилган тўпни Нортожиев ушлаб олди.
- 32'
Митрович дарвозаси томон узоқ масофадан берилган зарба ноаниқ кетди.
- 31'
Сўнгги дақиқаларда термизликлар рақиб жарима майдони атрофида хавф туғдирмоқда.
- 29'

Иброҳим Йўлдошевнинг зарбасидан сўнг Митрович тўпни ушлаб олди.
- 28'
Мезбонлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.
- 26'
"Оқ бўрилар"нинг ҳужумлари нисбатан хавфлироқ чиқяпти.
- 23'
Ҳаво ҳарорати бироз юқори бўлганлиги туфайли сув ичиб олиш имкониятини тақдим этди.
- 21'
Ўйин бироз паст темпда давом этмоқда.
- 19'
Мезбонлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
- 17'
Жамоадоши узатган тўпга Норхонов ета олмади.
- 16'
Бақоев шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда.
- 14'
Жарима майдонига оширилган тўпни меҳмонлар узоқлаштирди.
- 13'

Термизликлар бурчак зарбасини ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.
- 11'

Илк хавфли вазият "Сурхон"да. Яқин масофадан берилган зарбани Милан Митрович қайтарди.
- 8'
Майдон эгалари аста-секинлик билан олдинга ўта бошламоқда.
- 6'

Жиззахликлар бурчак зарбасидан фойдалана олмади.
- 5'
Ҳасановнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.
- 3'
Кутилганидек, меҳмонлар илк дақиқалардан фаолроқ ўйин кўрсатмоқда.
- 1'

Учрашув бошланди!

Фикрлар