Ads

Жиззах вилоятининг бош жамоаси "Сўғдиёна" Зоминдаги йиғинини давом эттирмоқда. Машғулотлар асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоага "Обод" нинг 3 нафар футболчилари келиб қўшилди. Сардор Қаххоров,Ширинбой Абдуллаев ва   Шерзод  Жалиловлар жамоа билан бирга йиғинда қатнашмоқдалар.

Жамоани расман 3 нафар футболчи тарк этгани ҳақида маълум қилган эдик. Ғулом Урунов,Достон Абдурахмонов,Суннатилла Мамадалиевлар  жамоа билан дўстона хайрлашди ва эндиликда улар ўз фаолиятини бошқа клубларда давом эттирадилар.

Қайд этиш жоиз, ушбу уч футболчи Аҳмад Убайдуллаев бошқарувидаги ёшлар терма жамоаси сафида 2009 йил Мисрда ўтган ёшлар(U-20) ўртасидаги ЖЧда иштирок этишган эли.

Минбар

Барча блоглар