"Сўғдиёна"нинг назорат ўйинида кучлар тенг келди
Кеча Анталияда кучли ёмғир туфайли "Сўғдиёна" ҳамда Косовонинг "Малишева" клублари ўртасидаги учрашув қолдирилган. Бугун мазкур жамоалар иштирокидаги ўртоқлик беллашуви ўтказилди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. "Сўғдиёна" сафида легионер ўйинчи Люпче Дориев рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, "Малишева"дан Дрилон Хазроллай гол муаллифига айланди.
Фикрлар