"Сўғдиёна"нинг Туркиядаги сўнгги назорат учрашувида кучлар тенг келди

  • 9 февраля, 2023, 21:19
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун 9 февраль куни “Сўғдиёна” Анталиядаги сўнгги назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафар Македониянинг "Силекс" клуби спарринг-рақиб вазифасини ўтади.

Tecno

Учрашувнинг биринчи бўлимида Жавоҳир Қаҳрамонов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, учрашувнинг биринчи бўлими якунланди.

Иккинчи бўлимда жиззахликларнинг рақиб дарвозаси томон уюштирилган бир неча ҳужумлари бесамар кетди. «Силекс» жамоаси эса ҳисобни тенглаштиришга эришди. Натижада учрашув 1:1 ҳисобда якунланди.

Сўғдиёна - Силекс – 1:1

“Сўғдиёна” таркиби: Ширинбой Абдуллаев, Марко Колакович, Элёр Орипов, Улуғбек Абдуллаев, Бобур Йўлдошев, Станислав Андреев, Нодир Соибов, Хислат Ҳалилов, Санжар Шоаҳмедов, Аюбҳон Нўмонов, Жавоҳир Қаҳрамонов.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию