Пойтахтимиздаги "Қушбеги" спорт мажмуида 2004-2005 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида стол тенниси бўйича “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кубоги учун ХIII республика турнири бўлиб ўтди. 

                                                   Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

                              Ўғил болалар (яккалик)

1-Искандаров Шохруҳ, Самарқанд вилояти,

2-Абдурасулов Муҳаммадамин, Бухоро вилояти,

3-Турсунов Алижон, Андижон вилояти.

                                Қиз болалар (яккалик)

1-Магдиева Марҳабо, Тошкент вилояти,

2-Ғиёсова Норжон, Бухоро вилояти,

3-Полегаева Диана, Тошкент шаҳри.

Ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтган жуфтлик баҳсларида 1-ўрин Панов Никита ва Лутфуллаев Давидга насиб этди. Қиз болалар ўртасидаги беллашув Ғиёсова Норжон ва Мадалиева Жаннатойнинг ғалабаси билан ниҳоя топди.

Навоийлик Юлдуз Садриддинова мусобақанинг "Энг ёш иштирокчи"си  бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)