Сон 4-бор Жанубий Кореяда йил футболчиси бўлди
Жанубий Корея футбол Ассоциацияси "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Сон Хён Минни 2019 йили мамлакатининг энг яхши футболчиси деб топди.
27 ёшли футболчи учун бу 4-си бўлди. Бунгача 2013, 2014 ва 2017 йиллари тенгсиз деган номга лойиқ кўрилганди.
Эслатиб ўтамиз, Сон бу йили қитъадан ташқарида ўйнаётган осиёлик футболчилар орасида ҳам энг яхши деб топилганди.
АПЛнинг жорий мавсумида, Сон 15 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар