Сон АПЛда 22 йиллик антирекордни такрорлади
"Тоттенхэм" клуби форварди Сон Хин Мин кеча "Челси"га (0:2) қарши бўлиб ўтган ўйинда рақиб ҳимоячиси Антонио Рюдигерга нисбатан ишлатган қўполлиги учун қизил карточка олди ва майдондан четлатилди.
Эътиборлиси, бу 27 ёшли кореялик футболчи учун жорий 2019 йилдаги 3-қизил карточка бўлди.
1997 йилдан буён премьер-лиганинг ҳеч бир футболчиси бир календар йилида бу қадар кўп қизил карточка олмаган эди.
Таъкидлаш керакки, Сон шу тариқа 22 йил олдин "Ковентри Сити" футболчиси Дион Дублин томонидан ўрнатилган антирекордни такрорлади.
Фикрлар