Сон Бразилиядан учралган мағлубиятдан сўнг: "Боримизни бердик, бизни айбламанг"
Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичи доирасидаги Бразилия - Жанубий Корея баҳсида "Осиё йўлбарслари" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, 1:4.
Беллашувдан кейин кореяликлар юлдузи Сон Хён Мин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. "Боримизни бердик, бизни айбламанг. Агар бразилияликларга майдонда озгина бўш ҳудуд қолдирсангиз, улар дарҳол гол уришади.
Ҳеч қайси футболчига айбни тўнкамоқчи эмасман. Улар сўнгги кучи қолгунича курашди. Эришган натижамиздан фахрланаман",-деди футболчи.
Уругвай билан дуранг ўйнаб, Португалияни мағлуб этган кореяликлар гуруҳ босқичининг иккинчи ўрин билан якунлади.
Фикрлар