Сон эртанги ўйинда "Тоттенхэм"га ёрдам беролмаслиги мумкин
“Тоттенхэм” клуби форварди Сон Хин Мин “Эвертон”га (1:1) қарши ўйинда Андре Гомеш билан юз берган воқеадан сўнг ҳамон ўзига кела олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, кореялик футболчи шу куни португалиялик футболчига подкат ташлаган ва натижада Гомеш тўпиқ суягини синдириб олган эди.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра Сон чуқур психологик ҳолат сабаб ЕЧЛ доирасидан ўрин олган “Црвена Звезда”га қарши ўйинда “шпорлар”га ёрдам беролмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Црвена Звезда” - “Тоттенхэм” учрашуви эртага 6 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар